Андижонда ноқонуний тарзда ушлаб турилгани айтилган тадбиркор юзасидан маълумот берилди

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Пахтаобод туманида фуқаро ноқонуний тарзда ушлаб турилгани айтилган видеомурожаатга муносабат билдирди.

Фото: Андижон вилояти ИИБ

Ижтимоий тармоқларда Пахтаобод туманида фуқаро Х.А.нинг ноқонуний тарзда ушлаб турилгани айтилган видеомурожаат тарқалди.

Маълум қилинишича, 36 ёшли Х.А. томонидан 2021 йилда 3 та масъулияти чекланган жамият ташкил этилган. Ушбу МЧЖлар таъминотчи сифатида «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари» рўйхатларида турувчи 46 нафар фуқаро билан чеварчилик, асаларичилик ҳамда бошқа йўналишларда маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартномалар тузган. Шартномага мувофиқ «Микрокредит банк», «Халқ банки» ва «Агробанк» Пахтаобод филиалларидан жами 1 миллиард 242 миллион сўм кредит маблағларини олган.

Бироқ мазкур МЧЖлар келиб тушган пул маблағларини ноқонуний нақдлаштиргани, кредит таъминотини эгаларига етказиб бермагани ва таъминот маҳсулотларини бозор нархидан 2-3 баробар қиммат нархларда сотиб олгани аниқланган.

Шунга асосан 2021 йилнинг 31 август куни Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан А.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик), 277 (Безорилик) ва 140-моддалари (Ҳақорат қилиш) моддалари билан, терговдан қочиб, яширингани сабабли сиртдан айблов ва қидирув эълон қилинган.

Фуқаро Х.А. 2022 йилнинг февраль ойида Россиянинг Уфа шаҳрида ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ушланган ва шу йилнинг 31 август куни Ўзбекистонга олиб келинган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича Жиноят-процессуал кодексининг талабларига асосан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани, Самарқандда МЧЖ раҳбари 458 млн сўм кредит маблағани ўзлаштирган аниқлангани, Тошкентда катта миқдордаги пул маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарларига жиноят иши қўзғатилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўшимча вазифалар юклатилиши мумкин
Жамият14:44 | 1.10.22
Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўшимча вазифалар юклатилиши мумкин