БМТ вакили Ўзбекистон Мустақиллиги байрами билан табрик йўллади

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) субминтақавий координатори, Ўзбекистон бўйича вакили Виорел Гутсу мамлакат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда «Dunyo» агентлиги хабар берди.

Фото: «Sputnik»

«Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ва ўз номимдан Ўзбекистон халқини Мустақилликнинг 31 йиллиги муносабати билан табриклайман.

Сўнгги йиллардаги улкан ислоҳотлар жараёни Ўзбекистон ва FAO ўртасидаги шерикликни кенгайтириб, янада мустаҳкам ва барқарор аграр озиқ-овқат тизимларини барпо этиш борасидаги ўзаро саъй-ҳаракатларимизга ҳисса қўшди.

FAO минтақада озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ масалаларда фаол ва етакчи роль ўйнашга қаратилган саъй-ҳаракатларида Ўзбекистон билан турли жабҳаларда, жумладан, ўрмонларни барқарор бошқариш, қурғоқчилик ва шўрланишга қарши курашиш, чорвачиликни ривожлантириш, ақлли деҳқончилик, чигирткаларга қарши кураш, гендер тенглиги тамойиллари каби кўплаб ташаббус ва лойиҳаларда намоён бўлган ҳамкорликдан мамнун.

FAO’нинг Европа учун 32-минтақавий конференциясидаги Ўзбекистоннинг икки йиллик раислиги муваффақиятли якунланганини юқори баҳолайман.

Ушбу тарихий миссия доирасида муҳим таклифлар ишлаб чиқилди ва улар FAO Конференцияси ва Кенгашида 2022-2031 йилларга мўлжалланган стратегия дастури бўйича қабул қилинган қарорлар, шунингдек, БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат саммити якунларида ўз ифодасини топди.

Шунингдек, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси ва кўмагида FAO’нинг Римдаги бош қароргоҳида «Ўзбекистон» маданий залининг ташкил этилганини ҳамкорликнинг ёрқин намуналаридан бири сифатида таъкидлаш мумкин. Ушбу маданий зал ҳақиқатан ҳам ўзбек халқининг бой маданияти ва меҳмондўстлигини акс эттиради.

Дунёдаги мавжуд вазиятнинг мураккаблигини инобатга олган ҳолда, биз FAO асосий ваколати бўлиб келган хавфсиз ва тўйимли овқатланиш имкониятини сақлаб қолиш муҳимлигини тан олишимиз керак. Шу муносабат билан Ўзбекистон ва FAO ўртасидаги ҳамкорлик давомий бўлишига ишонамиз.

Ушбу қутлуғ кунда Ўзбекистон халқига чин дилдан мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва бахт-саодат тилайман», — дейди Виорел Гутсу.

Аввалроқ Рамзан Қодиров Ўзбекистон халқини, Россия президенти Владимир Путин, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Германия федератив республикаси президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Шавкат Мирзиёевни мустақиллик байрами билан табриклаган эди.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди