Бухородаги қамишзорда ёнғин юзага келди — фото
Ҳозирда ФВБ ходимлари ёнғинни ўчириш чораларини кўрмоқда
Бухоро вилояти Ромитан тумани Қорақир табиий кўли атрофидаги қамишларга ўт кетиши натижасида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ёнғинни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.


Аввалроқ Пешку туманидаги қамишзорда 24 август куни ёнғин юзага келганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 107 нафар ходимидан иборат ёнғин-қутқарув бригадалари зудлик билан ёнғин жойига етиб борган эди. Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида 17 май куни қамишзорда кучли ёнғин юзага келгани тўғрисида хабар берилганди.