Эрон ШҲТга аъзо давлатларга ўзининг йирик портларига кириш ҳуқуқини беришга тайёрлигини билдирди

Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларга ўзининг йирик портларидан фойдаланиш имконини беришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Эроннинг Қирғизистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Саид Харозий «ШҲТни кенгайтириш: ҳамкорликнинг янги уфқлари» мавзусидаги давра суҳбатида айтиб ўтди, деб хабар берди «Sputnik».

Фото: «Sputnik»

Қайд этилишича, Эроннинг Бандар-Аббос ва Чабаҳор шаҳарларидаги портлар ШҲТга аъзо давлатлар учун денгиз ва жаҳон бозорларига янги йўл очиши мумкин.

«Эроннинг Форс кўрфази ва Уммон денгизидаги геосиёсий позицияси ташкилотга аъзо мамлакатларга денгиз ва жаҳон бозорларига чиқиш учун Бандар-Аббос ва Чабаҳор портларининг афзалликларидан фойдаланиш имконини беради», — деган элчи.

Унинг сўзларига кўра, Эроннинг мамлакат ичидаги кўплаб имкониятларидан минтақа давлатлари, жумладан, ШҲТга аъзо давлатлар ҳам фойдаланиши мумкин.

Саид Харозий Эрон минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга доимо эътибор қаратган давлат сифатида Шанхай ҳамкорлик ташкилотини ҳамкорлик учун катта имкониятлар ва аниқ истиқболга эга муҳим минтақавий ташкилот сифатида баҳолашини таъкидлаган. Шунингдек, у ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг 15–16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган музокаралари турли сабабларга кўра муҳим эканини қайд этган.

«Ушбу учрашув АҚШ қуролли кучлари Афғонистондан масъулиятсиз олиб чиқиб кетилганига бир йил ўтган бир шароитда ўтмоқда. Шундан сўнг Афғонистондаги террорчилик гуруҳлари ўтмишдагига қараганда фаоллашди ва бугунги кунда улар минтақа мамлакатларига, жумладан, Марказий Осиёга ҳам жиддий таҳдид сифатида баҳоланмоқда», — деди у.

Эрон элчиси Украина инқирозининг таъсири ва оқибатлари ҳамда Россияга қарши санкциялар ҳам бўлажак саммитнинг аҳамиятини оширганини қўшимча қилган. Унинг фикрича, бўлажак саммит қарорлари аъзо давлатларнинг келгуси ҳамкорлиги ва минтақадаги мавжуд муаммоларга қандай дош беришида муҳим ўрин тутади.

Эслатиб ўтамиз, Эрон 2021 йил сентябрь ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ташкилот саммитида маъқулланган ШҲТга аъзо бўлиш жараёнини бошлаган. Ҳозирда доимий аъзоликни имкон қадар тезроқ олиш учун барча қонуний жараёнлар жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо қатор давлатларни ўз ичига олган Марказий Осиёдаги АҚШ ҳарбий машғулотлари америкаликларга ҳарбий ҳаракатларнинг потенциал театрини ўрганиш, нишонлар ва хариталарни аниқлаштириш учун зарурлиги қайд этилганди.

Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:33 | 27.11.22
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди