Фарғонада аёл ўзганинг уйидаги сандиқдан 3,4 минг доллар ўғирлагани аниқланди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Фарғона вилоятининг Риштон туманида ўзганинг уйидаги сандиқдан пул ўғирлаган аёл аниқланди, деб хабар беради вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, туманнинг «Сарой» маҳалласи ҳудудида яшовчи Қ.Қ. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, 26 август куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда киргани ва ётоқхонасидаги сандиқ ичида бўлган 3,4 минг долларни ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми «в, г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни фуқаро Қ.Н. исмли аёл содир этгани аниқланган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Сирдарёда эркак ўғирликка тушган уйида аёлни бир неча маротаба пичоқлаб ўлдиргани, Тошкентда 38 ёшли эркак 503 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлагани тўғрисида хабар берилганди.