Намангандан Дубайга тўғридан-тўғри авирейслар йўлга қўйилди

«Fly Dubai» авиакомпаниясига Дубай—Наманган—Дубай йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Fly Dubai»

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва БАА ҳукуматлари ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида 30 август куни «Ўзавиация» агентлиги томонидан «Fly Dubai» авиакомпаниясининг 2019 йил 11 январдаги 92-сонли Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Эксплуатацион рухсатномасига янги — Дубай—Наманган—Дубай йўналиши киритилган.

Бу авиакомпания томонидан мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсат олган Ўзбекистондаги учинчи аэропорт ҳисобланади. Ҳозирги кунда авиакомпания Тошкент ва Самарқанд аэропортларига авиақатновларни амалга оширмоқда.

Таъкидланишича, «Fly Dubai» авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни Boeing 737 ҳаво кемаларида амалга оширади.

Аввалроқ Ўзбекистон Саудия Арабистонининг «FlyNas», БААнинг «WizzAir» ва «Flydubai» компанияларининг авиапарвозларни амалга оширишига рухсат берганди.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди