Навоийда 17,5 минг долларни хорижга олиб чиқмоқчи бўлган тўрт киши ушланди — видео

Навоий халқаро аэропортида хорижга 17,5 минг долларни ноқонуний равишда олиб чиқишга уринган тўрт киши ушланди. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, Навоий аэропорти чегара-божхона постида қўшни мамлакатга учиб кетаётганлар орасидан тўрт нафар фуқаронинг хатти-ҳаракати божхоначилар эътиборини тортган. Ушбу шахслар белгиланган тартибда тўхтатилиб, назоратдан ўтказилган. Натижада уларнинг ёнида ўзларига тегишли бўлмаган валюта борлиги аниқланган.

Қўлга олинган эркаклардан бири жами 17,5 минг долларни божхонадан олиб ўтиш учун уч кишига бўлиб берган.

Таъкидланишича, Навоий аэропортида валютани ноқонуний равишда хорижга олиб чиқиш ҳолати сўнгги икки ойда иккинчи бор кузатилмоқда. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳолатлари бошланган.

Аввалроқ ДХХ Тожикистонга 356 минг долларни ноқонуний олиб кетаётган 2 аёлни ушлагани, Термизда қарийб 17 минг долларни ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Янгиликлар9:55 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди
Янгиликлар9:40 | 30.11.22
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди