Навоийда ноқонуний равишда Қозоғистонга ўтмоқчи бўлган йигитлар ушланди — видео

Навоий вилоятининг Конимех туманида Қозоғистон билан чегарани ноқонуний равишда кесиб ўтмоқчи бўлган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: Telegram

Ҳужжатларга кўра, бир гуруҳ йигитлар Қозоғистонга ноқонуний равишда ўтиб, у ерда ишлашни режалаштирган. Шу режа асосида улар Конимех тумани «Боймурод» ОФЙга қарашли «Янги турмуш» маҳалласидаги дашт ҳудудидан ўтувчи айлама йўллар орқали чегара босиб ўтиш учун пиёда йўлга чиққан.

Йигитларга бош бўлган фуқаро асли бухоролик бўлиб, жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди томонидан 2020 йилда Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) бўйича судланиб, 2 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Ҳозирда қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ҳамда Ўзбекистонга кириш жиноятини содир этган ва бунда кўмаклашган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Аввалроқ Тошкент аэропортида қалбаки Британия паспорти билан Лондонга учмоқчи бўлган 7 киши ушлангани тўғрисида хабар берилганди. Текширув чоғида парвоздан тўхтатилган йўловчилар ўзини Афғонистон фуқаролари деб таништириб, Тожикистон ҳудудида бўлиб, Буюк Британия фуқароларининг қалбаки миллий паспортини ноқонуний равишда қўлга киритгани аниқланган.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди