Нурсултон Назарбоев навбатдаги президентлик сайловларида қатнаша оладими?

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев 2022 йилнинг кузида бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президентлик сайловларида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда Қозоғистон адлия вазири ўринбосари Алма Муканова парламент йиғилишида маълум қилди.

Фото: «Sputnik»

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда амалдаги Конституция нормасига мовофиқ президент кетма-кет икки муддатдан ортиқ сайланиши мумкин эмас. Бироқ, аввалроқ биринчи президент мақоми тўғрисидаги қонунда Назарбоевга чексиз кўп марта сайланишига рухсат берувчи банд бўлган.

«Референдумда қабул қилинган ўзгартишларга кўра, Конституциядан президентликка кетма-кет икки мартадан ортиқ сайланиш талаби биринчи президентга тааллуқли эмаслиги ҳақидаги банд чиқариб ташланди», — деди Муканова мажлис чоғида.

Демак, унга кўра, Нурсултон Назарбоев бўлажак навбатдан ташқари президентлик сайловларида давлат раҳбари лавозимига ўз номзодини кўрсата олмайди.

Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат халқига мурожаатида 2022 йилнинг кузида навбатдан ташқари президентлик сайлови, 2023 йилнинг биринчи ярмида эса парламент ва маслиҳатларга навбатдан ташқари сайловлар ўтказилишини эълон қилган.

Давлат раҳбари, шунингдек, президент ваколатларини ҳозирги икки йилдан беш йилгача эмас, балки етти йиллик муддат билан чеклашни таклиф қилган. Шунингдек, у сайловдан кейин парламентга тегишли ташаббус билан чиқишини айтган. Қозоғистонда навбатдаги президентлик сайловлари 2024 йилда бўлиб ўтиши керак эди.

Аввалроқ Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев январь воқеалари, ноқонуний бойиб кетган қариндошлари ва келажаги ҳақида гапирганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди