Ўзбекистонда 2023 йилдан якка тартибдаги тадбиркорлар билан ишлаганларнинг ижтимоий солиғи камайтирилади

«Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар беради ЎзА.

Фото: «Bugun.uz»

Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ суммасининг энг кам миқдори ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача камайтирилади (бундан савдо мажмуалари ва бозорларда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар мустасно).

2023 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларга рухсат этилади:

  • якка тартибдаги тадбиркорларга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик ишлари, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари), шу жумладан, юридик шахслар учун ҳам бажаришга;
  • қурилиш-пудрат ташкилотларига умумий қурилиш ишларини бажариш учун шартнома асосида якка тартибдаги тадбиркорларни жалб қилишга.
  • Белгиланишича, якка тартибдаги тадбиркорларга умумий қурилиш ишларини бажариш учун беш нафаргача ходимларни ёллашга рухсат этилади.

Умумий қурилиш ишларини бажариш фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда камида уч нафар ходимни ёллаган якка тартибдаги тадбиркорга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналарни сотиб олишга субсидия ажратилади. Бунда, субсидия миқдори битта ходим учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмаслиги лозим.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда:

  • маҳаллаларда умумий қурилиш ишлари билан норасмий шуғулланаётган жисмоний шахслар, шунингдек, хорижий давлатларда қурилиш соҳасида ишлаб, Ўзбекистонга қайтган фуқароларга якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган субсидияларни олишда кўмаклашади;
  • 2024 йил 1 мартга қадар бир марталик ишларни бажарувчи шахслар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида улар кўп йиғиладиган жойларда кунлик меҳнат марказларини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш ҳамда ушбу марказларда банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш билан боғлиқ бўлган хизматларни кўрсатиш чораларини кўради.

Аввалроқ Ўзбекистондаги маҳаллаларда ташкил этиладиган микромарказлар учун ер ва мол-мулк солиғи ставкаси 50 фоиз миқдорда қўлланилиши маълум бўлганди. Шунингдек, касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга кафиллик ва субсидия ажратилиши тўғрисида хабар берилган эди.

Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Янгиликлар21:12 | 5.2.23
Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар20:43 | 5.2.23
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Янгиликлар20:18 | 5.2.23
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Янгиликлар19:48 | 5.2.23
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Янгиликлар19:17 | 5.2.23
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди
Янгиликлар18:44 | 5.2.23
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023