«Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидаги ишлаб чиқариш, реконструкция ва модернизация ишлари ҳолатини ўрганди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» аъзолари Қашқадарё вилоятида табиий газ қазиб чиқриш ҳолати бўйича ўрганиш ишларини якунлаб, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ўрганиш ишларини давом эттирди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раисининг заводга амалий ташрифи доирасида корхона мутахассислари билан учрашиб, барча ишчи-ходимларни Мустақиллик байрамининг 31 йиллиги ҳамда Заводнинг 25 йиллиги табриклаб, сўнгра заводнинг жорий фаолиятига оид муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Асосий эътибор жорий йилнинг 8 ойи якунлари, иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳақидаги масалаларга қаратилди.

Ташриф давомида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси байрам кунларида барча соҳа объектларининг ишончли ишлашини таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳолатини доимий назорат қилиб бориш зарурлигини таъкидлади.

Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг бажарилиши, модернизация ишлари ҳолатини ўрганиш мақсадида Бухородаги қайта ишлаш корхоналари фаолияти билан ҳам танишди. Дастлаб, Қоровулбозор шаҳридаги қуйиш-тўкиш эстакадасининг реконструкция қилиш ишлари ҳолати жойида ўрганилди.

Қурилманинг асосий структуралари кўздан кечирилди ва бугунги кунга қадар амалга оширилган қурилиш ҳажмлари намойиш қилинди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раисига корхонада раҳбарлар навбатчилиги, тезкор отрядларнинг кечаю кундуз навбатчилиги, байрам кунларида узлуксиз ишлаш учун моддий-техник ресурслар, автотранспорт воситалари ташкил этилгани, зарур захиралар яратилгани ҳақида ҳисобот берилди.

Бошқарув раиси томонидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидаги ишлаб чиқариш, реконструкция ва модернизация ишлари ҳолатига доир кўрсатмалар берилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси топшириғи асосида айни пайтда заводда умумий майдони 15,75 гектарни ташкил қилувчи қуйиш-тўкиш эстакадасини реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда ва фойдаланилмаётган сиғимлар демонтаж қилиниб, технологик қувурлар ўрнатилмоқда.

Майдонда сиғимлар парки, объект инфратузилмаси, кўпикли ёнғин ўчириш тизимининг қурилиш, қайта тиклаш, темир йўл рельсларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Айтиш жоизки, ишларнинг катта қисмини завод мутахассислари ҳамда ишчи-ходимлари томонидан амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: қуйиш-тўкиш эстакадаси хом-ашёни қабул қилиш, сақлаш ва тайёр маҳсулотларни жўнатиш учун мўлжалланган. Шу билан бирга, бу ерда цистерна ва автоцистерналардан қуйиш-тўкиш бўйича ишлар амалга оширилиши мумкин.

Швейцарияда саратонни даволашнинг янги усули клиник синовдан ўтказилмоқда
Жаҳон, Илм-фан9:07 | 26.9.22
Швейцарияда саратонни даволашнинг янги усули клиник синовдан ўтказилмоқда
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди