Қорақалпоғистондаги бозор яқинида қизлар жанжаллашди

Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманидаги бозор яқинида 10 август куни қизлар жанжаллашди. Бу ҳақда Республика Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Фото: Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Маълум қилинишича, шу куни соат тахминан 17:00 да туманнинг Қ.Нурумбетов кўчаси 54-уйда яшовчи 2002 йилда туғилган Б.З Марказий деҳқон бозорининг жанубий томонида жойлашган дўконлар олдида жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларни қасддан менсимасдан, безорилик жиноятини содир қилиш мақсадида туманнинг А.Темур кўчаси 21-уй 13-хонадонда яшовчи 2005 йилда туғилган вояга етмаган фуқаро Ш.Л. билан ўртаида келиб чиққан келишмовчиликларни ўзаро мустақил равишда ҳал қилишни хоҳлаган.

Шундан сўнг Б.З атрофдаги одамларнинг кўз олдида намойишкорона фуқаро Ш.Л.нинг танасининг кўплаб жойларига кўл ва оёқлари билан бир неча маротаба уриб, тепиб қасддан безорилик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат бўйича Элликқалъа туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Аввалроқ Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида аёл 2021 йилнинг июль ойида фарзандларини калтаклагани хабар қилинганди. Вилоят Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати фуқаро Х.Ф. билан интервью уюштирганди. Шунингдек, республикада Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида 4 февраль куни бир гуруҳ йигитлар 20 ёшли қизни куч ишлатиб, олиб қочганди.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди