Рамзан Қодиров Ўзбекистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади — видео

Чечинистон раҳбари Рамзан Қодиров Telegram’даги саҳифасида Ўзбекистон Мустақиллиги байрамига бағишланган видео эълон қилди.

Фото: «РБК»

Видео остига ёзилган табрикномада қардош Ўзбекистон халқи мамлакат Мустақиллик кунини нишонлаётгани ва бу асосий миллий байрам экани қайд этилган.

«Чеченларнинг Ўзбекистонга нисбатан туйғуси ўзгача. Бу гўзал мамлакат билан ҳар доим жуда илиқ муносабатда бўлганмиз. Халқларимиз азалдан бир-бирига қардошлик, ўзаро ҳурмат руҳида муносабатда бўлиб келган. Ўзбекистон кундан кун гуллаб-яшнаб, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа жадал суръатларда ривожланиб бораётганидан чин дилдан қувонамиз», — дея ёзган Рамзан Қодиров.

Чечинистон раҳбарининг сўзларига кўра, доим Ўзбекистон ҳақида гап кетганда, у отасини эслайди ва бу тасодиф эмас.

«Биз учун Ўзбекистон Чеченистон Республикасининг Биринчи президенти, Россия Қаҳрамони Аҳмат-Хожи Қодиров талабалик йилларини ўтказгани билан ҳам яқин. Отам Бухорода ўқиган даврлари ҳақида тез-тез гапириб берар, ўзбекларнинг гўзал урф-одатларини таъкидлаб, маҳаллий аҳоли ҳақида жуда самимий, меҳр билан гапирарди», — дея таъкидлаган Рамзан Қодиров.

Аввалроқ Рамзан Қодиров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклаб, унга от совға қилганди. Шунингдек, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон президенти ва халқи ҳақида ўз фикрини билдирганди. Ҳамда Ўзбекистон Президентига мамлакатдаги очиқлик сиёсати учун миннатдорчилик билдирганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди