Россияда мигрантлар учун ҳам бепул тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади

Россиядаги мигрантлар ҳам мажбурий тиббий суғурта полисини олишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, тегишли қонун ҳуқуқий ахборотлар эълон қилинувчи расмий порталга жойлаштирилган. Ҳужжат 2023 йил 1 январдан кучга киради. Мамлакатда доимий яшовчи мигрантлар ҳам, Россия Федерациясида вақтинча бўлган бошқа давлатлар фуқаролари ҳам бепул тиббий ёрдам олишлари мумкин бўлади.

Таъкидланишича, илгари бу хизмат фақат вақтинчалик яшаш учун рухсатномаси, яшаш учун рухсатномаси ёки вақтинчалик бошпанага эга бўлганлар учун мавжуд бўлган. Эндиликда ушбу фуқароларни ишга жойлаштиришда ихтиёрий тиббий суғурта ҳам талаб қилиш шарт эмас. Уч йил давомида суғурта пуллаларини тўлагандан сўнг, улар ОМC (суғурталанганликни ва бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат) бўйича тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ҳужжатда айтилишича, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишга қабул қилинган чет эл фуқароларига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ва оналик муносабати билан мажбурий ижтимоий суғурта қилиш кафолатлари тақдим этилади.

Аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев мигрантларнинг мамлакатда бўлиши янги қонун билан тартибга солинишини айтганди. Россияда мигрантларнинг рўйхатдан ўтиши осонлаштирилиши ва Россияда мигрантларга бепул тиббий хизмат кўрсатилиши маълум қилинган.

Ўзбекистонда диплом маълумотларини электрон шаклда олиш йўлга қўйилди
Жамият20:40 | 1.10.22
Ўзбекистонда диплом маълумотларини электрон шаклда олиш йўлга қўйилди
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Жамият20:30 | 1.10.22
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди