Самарқандда «Nexia»да қорамол ўғирлаган йигитлар ушланди — видео

Самарқанд вилояти Иштихон туманида ЙПХ ходимлари томонидан мол ўғриси ушланди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, 27 август куни Иштихон тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 45-километрида ҳаракатланиб келаётган «Nexia» русумли автомобиль ЙПХ ходими Б.Ҳайитовда шубҳа уйғотган ва олдинда хизмат олиб бораётган ҳамкасбларига махсус алоқа воситаси орқали маълум қилиб, ушбу автомобилни тўхтатиш чоралари кўрилишини сўраган.

Кўрилган чоралар натижасида автомобиль тўхтатилган. Текширув давомида автомобиль салонида бир бош қорамол борлиги ва у ўғирлаб кетилаётгани маълум бўлган.

«Иккита ўртоғим билан келишган ҳолда Каттақўрғон туманига бордик. Маҳалланинг четида турган қорамолни ўғирлаб, салонга ортдик. Самарқандга сотиш мақсадида кетаётганимизда, ЙПХ билиб қолди. Ҳужжатларимизни сўраб, машинани четга олишимизни сўраганида, қочиб кетдик», — дейди гумонланувчи.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Транспорт воситаси эса вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган.

Аввалроқ Қирғизистондан Ўзбекистонга 34 бош қорамолни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланганди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги