Сирдарёда икки фарзандига алимент тўламай келган ота 15 суткага қамалди

Сирдарёда вилояти Ховос туманида алимент қарздорлигини тўламай келган ота жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюросининг Ховос туман бўлими давлат ижрочиси маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг 2022 йил 23 февралдаги ижро варақасига асосан қарздор С.Р.дан ундирувчи Т.Н.нинг фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор С.Р.нинг февраль ойидан август ойига қадар 4,2 миллион сўм алимент пулларини тўламагани аниқланган. Тўпланган ҳужжатлар 15 август куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддасига (Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) асосан жиноят ишлари бўйича Ховос туман судига юборилган ва суднинг шу кунги қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Аввалроқ Жиззахда алимент қарздролигини ундиришга борган МИБ ходими пичоқлангани, Тахиатошда ота фарзандига алимент эвазига Тошкентдан уй бергани, Ўзбекистонда алиментдан қарздорларга турмуш қуриш тақиқланиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди