Тошкент вилоятида қарийб 2,5 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди

Тошкент вилояти Қибрай туманидаги масъулияти чекланган жамиятдан салкам 2,5 миллиард сўм солиқ қарздорлиги ундирилди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, бюронинг Қибрай туман бўлими иш юритувига Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 7 июлдаги ижро варақасига асосан, қарздор «Тошкент қурилиш моллари» МЧЖдан ундирувчи — Қибрай туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 2,49 миллиард сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Шу куннинг ўзида «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунинг 23-моддасига кўра, ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида бюронинг Қибрай туман бўлими ходимлари томонидан 2,49 миллиард сўм солиқ қарз ундирилиши таъминланган.

Аввалроқ Жиззахда қарздорликни ундиришга келган МИБ ходими калтаклангани, Бўстонлиқда ҳокимлик фуқарога 650 млн сўм тўлаб бергани маълум қилинганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди