Украина Путиннинг қизларига қарши санкциялар киритди

Украина ҳукумати Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтириб, Владимир Путиннинг қизлари Екатерина Тихонова ва Мария Воронцовани ҳам киритди. Бу ҳақда «Meduza» хабар берди.

Фото: «Комсомольская правда»

Қайд этилишича, ҳаммаси бўлиб, янги санкциялар рўйхатига 99 нафар жисмоний ва 178 та юридик шахс, шу жумладан, Россия ва Беларусь миллий банклари мансабдор шахслари, Россия ҳарбий-саноат комплексининг «Царград» компаниялари ва корхоналари гуруҳи киритилган.

Санкция чекловлари Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларини реинтеграция қилиш вазирлиги ташаббуси билан қабул қилинган.

Вазирлик ҳисоботида Путиннинг қизларининг исмлари тилга олинмаган, бироқ АҚШ ҳукумати аввалроқ уларга нисбатан санкциялар қўллагани айтилган. «Бундан буён тажовузкор давлат ва унинг тарафдорларига нисбатан чекловлар ҳамкор давлатлар ва Украина томонидан бир вақтда қўлланилади», дейилади пресс-релизда.

АҚШ Россия президенти Владимир Путиннинг «вояга етган фарзандлари»га қарши санкциялар киритганди. Шунингдек, Франциянинг Биарриц шаҳрида маҳаллий фаол Пьер Аффнер Путиннинг қизи Екатерина Тихоновага қарашли виллага кириб, у ердаги қулфларни алмаштирди ва вилла украиналик қочқинларни қабул қилишга тайёрлигини билдирганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди