ХТВ мактаб дарсликларининг ижара нархи бўйича тушунтириш берди

Ўзбекистонда 2022/2023 ўқув йилига мактаб дарсликлари тўплами учун ижара тўлови миқдори эълон қилингани ҳақида хабар берилганди. Халқ таълим вазирлиги дарсликларнинг ижара нархи бўйича тушунтириш берди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Қайд этилишича, республика мақсадли китоб жамғармасининг Васийлик кенгаши дарсликлар ва машқ дафтарларининг ижара тўлови миқдорларини белгиланган. 2022 йилда Президент фармони билан умумтаълим мактабларининг 3-, 6-, 7- ва 10-синфлари учун тўлиқ, шунингдек 2- ва 3-синф учун машқ дафтарлари, барча синфлар учун инглиз тили, немис тили ва рус тили фанларидан жами 60 миллион нусха янги авлод дарсликлари (2021 йилда 25 миллион дарслик) чоп этилмоқда.

«Жорий йилда янги дарсликларнинг чоп этилиш ҳаражатларининг, хусусан дунё бозорида қоғоз нархи (фақатгина 2022 йилнинг ўзида қоғоз нархи 60–70 фоизга ошган) ва қоғозни мамлакатимизга етказиб бериш бўйича транспорт ҳаражатларининг кескин ошиб кетиши, табиийки дарсликларни чоп этиш учун ҳаражатларнинг ҳам ошиб кетишига олиб келди», — дейилади муносабатда.

Келтирилишича, ижара тўлови миқдорлари дарсликлар учун амалга оширилган харажатлардан келиб чиқиб, бир дона дарслик учун ягона суммасини тўпламдаги дарслик ва машқ дафтарлари сонига кўпайтириш йўли орқали белгиланади. Бунда ягона сумма барча синф ва таълим тиллар учун бир хил этиб белгиланади. 2022.2023 ўқув йилида ўртача бир дона дарслик (машқ дафтари) учун ягона ижара тўлови 5 707 сўмни ташкил этмоқда ва ўтган ўқув йилидаги миқдор (2 740 сўм)га нисбатан 2 967 сўмга (108 фоиз) ошган.

Ижара тўлови суммасини ота-оналар дарслик тўпламини тўлиқ олгач 1 октябрга қадар амалга ошириши мумкин.

Вазирлик, шунингдек, кимлар дарслик ижара тўловидан озод этилишини эслатиб ўтган:

  • биринчи синф ўқувчилари;
  • «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оилаларнинг фарзандлари;
  • «Меҳрибонлик уй”лари тарбияланувчилари;
  • Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари ўқувчилари.

Аввалроқ 2022/2023 ўқув йили Ўзбекистондаги 10 130 та мактабларда «Билимлар куни» «Мустақиллик дарс»лари билан бошланиши хабар берилганди.

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди