Амир Темур мақбарасида реставрация ишлари олиб борилмоқда — фото

Амир Темур мақбараси маданий мерос обьектида реставрация ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Маданий мерос агентлиги

Қайд этилишича, 2022 йилда Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити ўтказилиши юзасидан Амир Темур мақбарасида таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бориш белгиланган. Тегишли ташкилотлар томонидан ушбу ёдгорликда реставрация ишларини бажариш мақсадида илмий асосланган хулосалар ёрдамида лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган ҳамда Маданий мерос Агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашида маъқулланган.

Фото: Маданий мерос агентлиги
Фото: Маданий мерос агентлиги

Вазирлар Маҳкамасининг «2022 йилда туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига асосан Самарқанд шаҳрида жойлашган Амир Темур мажмуасида гумбаз ва девор олд қисми, галереянинг пол қисмлари ва пештоқ мукарнасларини қайта таъмирлаш учун 3 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, Амир Темур мақбарасини реставрация қилиш ишлари бундан ярим асрдан зиёд олдин, яъни 1941 йилда амалга оширилган бўлиб, 1996 йилда эса қисман таъмирлаш ишлари олиб борилган.

6 асрлик тарихга эга буюк саркарда сағасанида олиб борилаётган реставрация жараёнлари малакали уста-реставратор, хаттот, олим, инженерлар ва бошқа соҳа мутахассисларини жалб этилган. 2021 йилда Эрон ва Туркия давлатларидан келган малакали мутахассислар Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги моддий маданий мерос объектларини ўрганган. Экспертлар томонидан тарихий обидаларнинг ҳолати, уларда асрашга доир ишларни амалга ошириш юзасидан хулосалар берилган. Ҳозирда амалга оширилаётган ишлар ҳам айнан хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, жаҳоннинг етук мутахассисларининг илмий асосланган хулосалари асосида маҳаллий уста-реставраторлар томонидан амалга оширилмоқда.

Фото: Маданий мерос агентлиги
Фото: Маданий мерос агентлиги

Обида тарихи

Марказий Осиё меъморчилигининг ноёб асари сифатида эътироф этиладиган Амир Темур мақбараси Самарқанднинг жанубий-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, ХИВ аср охирида Темурий шаҳзода Муҳаммад Султон томонидан қурилган мадраса ёнида тикланган. Мақбара қурилиши Амир Темур ҳукмронлиги даврида бошланиб, Мирзо Улуғбек даврида тугалланган.

Мақбара битгач Амир Темурнинг устози Мир Саййид Бараканинг жасади шу мақбарага кўчирилади. Бинонинг ички безаклари янгиланади, мақбара саҳнига дахмалар қўйилиб, атрофига мармар тошдан панжара ишланади. 1424 йилда унинг шарқ томонига мақбарага олиб кирувчи кўп гумбазли галерея қурилган.

Фото: Маданий мерос агентлиги
Фото: Маданий мерос агентлиги

Мақбарада Амир Темурнинг ўғиллари — Мироншоҳ ва Шоҳруҳ султонлар дафн қилинган. Мақбаранинг ғарб ва жануб томонига ёндош қилиб қурила бошланган, лекин чала қолган улкан иморатлар Мирзо Улуғбек ҳукмронлигининг сўнгги йилларига тўғри келади. 1449 йилда вафот этган Мирзо Улуғбек ҳам ушбу мақбарага дафн қилинган.

Аввалроқ Бухородаги тарихий обидалар Ислом олами мероси рўйхатига киритилгани ҳақида хабар берилганди. Етти тарихий иншоот орасида мақбара, масжид ва мадрасалар бор.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди