Британия ҳукумати аҳолига кечки саккиздан кейин овқат пиширишни тақиқлайди
Аҳолининг кир ва идиш ювиш машиналаридан фойдаланиш вақтига ҳам тақиқ қўйилади
Буюк Британияда энергия инқирози туфайли аҳолига соат 20:00 дан кейин овқат пишириш тақиқланади, паблар эса 21:00 гача ишлайди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

Маълум қилинишича, одамларга соат 14:00 дан 20:00 гача печ, кир ювиш ва идиш ювиш машинасидан фойдаланиш тақиқланади. Иш кунида фуқаролар 18:00 да ёки якшанба куни соат 17:00 да кечки овқатдан воз кечиши ё таомни совуқ истеъмол қилиши керак.
«Паблар соат 21:00 да чироқларини ўчиради, охирги буюртмалар эса 20:30 да қабул қилинади», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, энергия инқирози фонидан турли давлатларда чекловлар жорий қилинган. Британиянинг ўзида ҳам аҳолидан камроқ гўшт ейиш, суғориш учун шланглардан фойдаланмаслик, дўконларда 5 тадан ёки 3 та блокда сув сотиб олмаслик сўралган. Мамлакатда энергияни тежаганларга пул ҳам берилади.
Германияда эса вазир аҳолига душ ўрнига «мочалка»дан фойдаланишни таклиф қилган, Аҳолига газни тежаш учун кўлларда сузиш тавсия қилинган.