Британия ҳукумати аҳолига кечки саккиздан кейин овқат пиширишни тақиқлайди

Буюк Британияда энергия инқирози туфайли аҳолига соат 20:00 дан кейин овқат пишириш тақиқланади, паблар эса 21:00 гача ишлайди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, одамларга соат 14:00 дан 20:00 гача печ, кир ювиш ва идиш ювиш машинасидан фойдаланиш тақиқланади. Иш кунида фуқаролар 18:00 да ёки якшанба куни соат 17:00 да кечки овқатдан воз кечиши ё таомни совуқ истеъмол қилиши керак.

«Паблар соат 21:00 да чироқларини ўчиради, охирги буюртмалар эса 20:30 да қабул қилинади», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, энергия инқирози фонидан турли давлатларда чекловлар жорий қилинган. Британиянинг ўзида ҳам аҳолидан камроқ гўшт ейиш, суғориш учун шланглардан фойдаланмаслик, дўконларда 5 тадан ёки 3 та блокда сув сотиб олмаслик сўралган. Мамлакатда энергияни тежаганларга пул ҳам берилади.

Германияда эса вазир аҳолига душ ўрнига «мочалка»дан фойдаланишни таклиф қилган, Аҳолига газни тежаш учун кўлларда сузиш тавсия қилинган.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади