Бухорода 61 ёшли фуқаро уйида каннабис етиштиргани аниқланди

Бухоро туманида 61 ёшли фуқаро уйида тақиқланган каннабис гиёҳвандлик моддаси етиштираётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси

Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан «Қорадори-2022»  тезкор-профилактик тадбири ўтказилган. Унда туманнинг Деҳча маҳалласида яшовчи 61 ёшли Х.Қ. уйининг томорқасида 1 туп тақиқланган каннабис ўсимлигини етиштирган аниқланган. Ушбу ҳолат тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан фуқаро Х.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси (Тақиқланган экинларни етиштириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда 26 ёшли фуқаро томорқасида 2160 туп каннабис етиштираётгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди