Михаил Горбачёвнинг дафн маросими бўлиб ўтди — видео
Маросимда сиёсатчи, хорижий дипломатлар ва машҳур шахслар иштирок этди
Россияда 3 сентябрь куни СССРнинг биринчи президенти Михаил Горбачёвнинг дафн маросими бўлиб ўтди.

Горбачёв билан видолашув маросими Москвада, Уюшмалар уйининг залида бўлиб ўтган. Маросимда АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция ва Испаниянинг Москвадаги элчилари Жон Салливан, Дебора Броннерт, Геза Андреас фон Гайр, Пьер Леви ва Маркос Гомес Мартинес иштирок этган.
Сиёсатчи билан хайрлашиш учун Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев, «Роскосмос» бош директори Юрий Борисов, Россия эстрадаси вакили Алла Пугачева, россиялик композитор Виктор Дробиш, россиялик журналист Владимир Познер ва бошқалар келган.




Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ҳам дафн маросимида қатнашган.


Михаил Горбачёв Новодевичье қабристонига, рафиқаси Раиса Максимовна ёнига дафн этилади.
92 ёшли сиёсатчи 30 август куни кечқурун Москва марказий клиник шифохонасида даволанаётганида вафот этганди.