Наманганда «Lacetti» йўлдан чиқиб кетиб, ЙТҲга учради

Наманганда Чуст–Поп йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган «Lacetti» йўлдан чиқиб, ЙТҲга учради. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

Маълум бўлишича, 4Р-112 «Фарғона ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг Чуст–Поп йўналишида «Lacetti» русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган. Шу билан бирга, машина йўлдан чиқиб кетиб, ЙТҲга учраган.

Оқибатда транспорт воситаси техник шикастланган. Автомашина ичида бўлган ҳайдовчи ва икки нафар йўловчиларда тан жароҳати аниқланмаган.

Фото: Наманган вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

«Ҳурматли ҳайдовчилар, йўлларда ҳаракатланган вақтингизда ҳушёрлик ва зийракликни оширинг. Чарчоқни сезсангиз автомашинангизни дарҳол тўхтатинг ва бироз мизғиб олинг» — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида иккита машина иштирокида ЙТҲ содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида икки киши касалхонага ётқизилган.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди