Ўзбекистонда томорқа ер эгаларини касаначилик билан банд қилган тадбиркорларга субсидия берилади

Президент қарори билан Ўзбекистонда томорқа ер эгаларини касаначилик билан банд қилган тадбиркорларга субсидия берилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ахборот каналида хабар қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 1 ноябрдан томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан:

  • парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка), паррандани сақлаш учун катак, озуқа еми ҳамда дори воситалари;
  • узум кўчати ва ток сўриси;
  • асалари оиласи, асалари уяси учун қути ҳамда озуқа еми;
  • қуён, қуён катаги ва озуқа еми;
  • балиқ чавоқлари, сунъий ҳовуз ва озуқа емини харид қилиш ҳамда кейинчалик томорқа ер эгаларига тақдим этиш учун субсидия ажратилади.

Бунда, мазкур субсидия 1 нафар томорқа ер участкаси эгаси учун БҲМнинг 20 бараваригача (6 миллион сўмгача) миқдорда ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан ажратилади.

2023 йил 1 январдан қуйидагиларга рухсат этилади:

  • ЯТТга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик ишлари, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари)ни, шу жумладан юридик шахслар учун ҳам бажаришга;
  • қурилиш-пудрат ташкилотларига умумий қурилиш ишларини бажариш учун шартнома асосида ЯТТни жалб қилишга.

Бунда ЯТТ умумий қурилиш ишларини бажариш учун 5 нафаргача ходимни ёллаши мумкин. Умумий қурилиш ишларини бажариш фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда камида 3 нафар ходимни ёллаган ЯТТга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналарни сотиб олишга субсидия (битта ходим учун БҲМнинг 15 бараваригача – 4,5 миллион сўмгача миқдорда) ажратилади.

Қарорга кўра, «Ёшлар дафтари» платформасида «Битирувчилар бандлиги» функционали жорий қилинади ва бу орқали умумий ўрта, профессионал ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларининг 3 йил давомидаги бандлик ҳолати мониторинг қилинади.

Аввалроқ давлат раҳбари имзолаган қарор билан Ўзбекистонда яна 10 та соҳа вакиллари даромад солиғидан озод қилингани ҳақида хабар берилганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди