Ўзбекистоннинг ўтган 7 ойдаги ташқи савдо айланмаси таркиби маълум қилинди
Статистика қўмитаси ахборот хизмати Ўзбекистоннинг январь–июль ойларидаги ташқи савдо айланмаси таркибини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 9 ойида республиканинг ташқи савдо айланмаси таркиби қуйидаги кўринишга эга:
Экспорт — 11,3 миллиард доллар:
- саноат маҳсулотлари — 2,7 миллиард;
- хизматлар — 2 миллиард;
- озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — 781 миллион;
- кимёвий маҳсулотлар — 723 миллион;
- минерал ёқилғилар ва мойлаш маҳсулотлари — 676 миллион;
- турли тайёр маҳсулотлар — 582 миллион;
- машина ва асбоб-ускуналар — 480 миллион;
- ноозиқ-овқат маҳсулотлари — 239 миллион.
Импорт — 16,8 миллиард доллар:
- машина ва транспорт асбоб-ускуналари — 5,6 миллиард;
- саноат маҳсулотлари — 3,2 миллиард;
- кимёвий маҳсулотлар — 2,3 миллиард
- озиқ-овқат маҳсулотлари — 1,8 миллиард;
- хизматлар — 1,4 миллиард;
- турли тайёр маҳсулотлар — 753 миллион;
- минерал ёқилгилар ва мойлаш маҳсулотлари — 824 миллион;
- ноозиқ-овқат маҳсулотлари — 707 миллион.
Аввалроқ қўмита Ўзбекистоннинг ўтган 7 ойдаги ташқи савдо айланмаси ҳажми бўйича маълумот берганди.