Россияда ўзбекистонлик наркодилер 10 йилга қамалди

Россиянинг Кострома вилоятида наркотик моддаларни етказиб бериш билан шуғулланган ўзбекистонлик эркак қўлга олинганди. Вилоят суди унга нисбатан 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Кадр: Telegram / @bugunuzlive

Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқароси жазони қаттиқ режимли колонияда ўтайди. У Россия Жиноят кодексининг «Гиёҳванд моддаларни йирик миқдорда ноқонуний сотишга уриниш» моддаси бўйича айбдор деб топилган.

Қўлга олиш чоғида эркакнинг автомобилидан умумий оғирлиги 350 грамм бўлган героин, шунингдек, оғирлиги 85 грамм бўлган метадон аниқланганди. Россияда гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятларни содир этиш ўн йилдан умрбод озодликдан маҳрум қилишга олиб келади.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик наркодилер 2022 йил февраль ойида қўлга олинганди.

Аввалроқ Қозоғистонда наркотик модда сотган ўзбекистонлик йигит ушланганди. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинганди.

Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди