Samsung соатга айланадиган смартфон ишлаб чиқармоқчи — фото
Гаджет учбурчак шаклида ҳам букланиши мумкин
Жанубий Кореянинг «Samsung» компанияси патентида соатга айланадиган смартфон-трансформер намойиш қилинди. Бу ҳақда «91mobiles» хабар берди.

Маълум қилинишича, шартли тўрт қисмга бўлинган ва турли йўллар билан эгилувчан мосламанинг мослашувчан дисплейи туфайли смартфон соат кўринишига келади. Жумладан, смартфонни билагузук кўринишида буклаш мумкин ва у смарт-соат шаклига келади.

Бундан ташқари, гаджет учбурчак шаклида букланиши мумкин. Бунда дисплейнинг ҳар икки учи бошқарувчи вазифасини бажаради, фақат ўрта дисплейда вақт, эслатмалар ва шу каби маълумотлар кўринади.
Шунингдек, қуйидаги тасвирлар оқали иккита қисмни бириктирганда оддий смартфонга эга бўлиш мумкинлиги акс этган.

Аввалроқ «Samsung» раҳбари қамоқдан муддатидан олдин озод қилиниши ҳақида хабар берилганди.