Трамп уйидаги тинтувда топилган махфий ҳужжатлар рўйхати эълон қилинди

АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) ходимлари собиқ президент Доналд Трампнинг уйидаги тинтувда қандай махфий ҳужжатларни топгани эълон қилинди. Бу ҳақда «The Washington Post» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Суд маълумотларига кўра, Федерал қидирув бюроси ходимлари турли хил нарсалар солинган 33 қутини мусодара қилган. Трампдан топилган 11 мингдан ортиқ турли ҳукумат ҳужжатларидан 18 таси «ўта махфий», 54 таси «махфий» ва 31 таси «яширин» деб таснифланган. «Ўта махфий» ёрлиғи хавфлиликнинг энг юқори даражаси бўлиб, у АҚШнинг «энг махфий сирлари» учун мўлжалланган.

Бундан ташқари, 48 та бўш папкада махфий маълумотлар, яна шундай 40 та бўш папкада яширин маълумотлар деган белги бор. Мусодара қилинган ҳужжатлар рўйхатида ҳам, АҚШ Адлия вазирлигининг қўшимча хатида ҳам папкаларнинг ичидаги маълумотлар йўқолгани ёки топилгани кўрсатилмаган.

Шу билан бирга 11 мингдан ортиқ махфий бўлмаган давлат ҳужжатлари ва фотосуратлар ҳам аниқланган. Махфий ҳужжатлар кунлик нарсалар билан аралаштириб, сақланган. Жумладан, битта қутидан 2008-2019 йиллар давомидаги 30 дона газета парчалари, учта кийим, битта китоб, 11 дона «махфий» ва 21 та «сир» белгиси бор ҳужжат топилган.

Фото: АҚШ Адлия вазирлги

Суд томонидан эълон қилинган ҳужжатларда Трампнинг файллар билан ишлаш ҳолатлари «давом этаётган жиноий тергов» мавзуси бўлиб қолмоқда. Собиқ президент ҳимоячиси файлларни ўрганишда мустақил адвокатни жалб этишни талаб қилганидан сўнг, суд Трамп уйида аниқланган ҳужжатларни эълон қилган. Прокуратура бу ҳаракатга қарши чиққан. Суд ҳозирча четдан эксперт жалб қилиш имкониятини сақлаб қолган ва бу масала бўйича «ўз вақтида» ёзма қарор қабул қилишга ваъда берган.

Аввалроқ Байден Трампнинг уйидаги тинтувлар ҳақида гапирганди. Шунингдек, Трамп суддан уйида топилган махфий ҳужжатларни текширмасликни сўраганди.

Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди