Андижонда «Nexia-3»да дрифт қилган ҳайдовчиларга чора кўрилди — видео

Андижон шаҳри Навоий шоҳ кўчасида «Nexia-3» да йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиб ҳаракатланган ва ҳолатни тасвирга олиб тарқатган йигитларга чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: YouTube / YHXX_UZ

Маълум қилинишича, Андижон шаҳар Навоий шоҳ кўчасида «Nexia-3» машинасида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, қарама қарши йўналишда давлат рақам белгисисиз ҳаракатланиб, бир нечта хавфли дрифтлар бажарган ҳолда жараённио тасвирга олиб ижтимоий тармоқларда кенг тарқатган йигитлар вилоят Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда аниқланган.

Шунингдек, қоида бузар шахсларга Жиноят кодекси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённома расмилаштирилиб уларга тегишли бўлган иккита «Nexia-3» русумли машиналар вақтинчалик ушлаб туриш майдончасига олиб борилган. Ҳолат юзасидан йигитларнинг ота-оналари яқинлари ҳамда ҳудуддаги маҳалла раислари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилган.

Аввалроқ Самарқанд туманида «Nexia» русумли машинасида дрифт қилган ҳайдовчига чора кўрилгани маълум бўлганди. Шунингдек, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида машинасида дрифт қилиб, видеога олган ҳайдовчиларга чора кўрилганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади