Фарғонада қайноға куёвжўрани пичоқлади — видео

Фарғона вилояти Учкўприк туманида «куёв чақирди» зиёфатидаги маст ҳолда жанжал чиқарган куёвжўрани қайноға пичоқлади. Бу ҳақда «Sevimli» телеканали «Zamon» кўрсатувида хабар берилди.

Кадр: Telegram / @zamon_lavhalar

Маълум қилинишича, зиёфат якунида маст меҳмон Б. даврада ароқ кам бўлганини баҳона қилиб уй эгаси Ҳ.ни ҳақоратлаб устидан кулган ҳолда жанжал чиқарган. Жанжалга унинг янабир маст ўроғи А. ҳам қўшилган вақтда куёвнинг қайноғаси Ш. отасига бўлаётган қўпол муомаладан ғазабланиб, отасини уйига олиб кириб қўяди ва дарвозани ёпган.

Шунга қарамасдан, маст ҳолдаги А. жанжални давом эттирган. Сўнгра Ш. уйидан ошхона пичоғини олиб чиқиб А. нинг чап биқин соҳасига санчиб, унга оғир тан жароҳати етказган. Йўлда хушини йўқотган жабрланувчи Учкўприк туманидаги марказий шифохонасига олиб борилган. Унга кўрсатилган тез тиббий ёрдам ва операция натижасида ҳаёти сақлаб қолинган.

Шунингдек, Ҳолат юзасидан юритилган жиноий иш Данғара туман судида кўриб чиоқилган. Судланувчи Жиноят кодексининг 104 -моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2- қисми «л» бандида назарда тутилган жиноятни содир этган деб топилиб, унга нисбатан Жиноят кодексинг 57- моддаси (Айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича жазо тайинлаш)ни қўллаб, 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган.

Жазо умумий тартибли калонналарда ўталиши белгиланган. Ушбу жазони қўлланилишига судланувчининг ёшлиги, жабирланувчининг унга нисбатан давоси йўқлиги, етказилган зарарнинг тўлақонли қоплаб берилгани ва айбланувчи муқаддам судланмагани сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда мусиқа ўқитувчиси маст ҳолда 62 ёшли эркакни пичоқлагани хабар берилганди. Шунингдек, Навоийда муқаддам 5 марта судланган эркак қўшнисини, Самарқандда эса амакиваччалардан бири иккинчисини ит сабаб пичоқлаганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади