Жиззахдаги зовурга канализация сувлари оқизилгани бўйича қўшимча маълумот берилди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги маҳалла зовурига канализация сувлари чиқариб ташланиши ҳақида хабар берилганди. Вилоят Экология бошқармаси ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Фото: Telegram / @ekologuz

Қайд этилишича, Шароф Рашидов тумани Қўшбармоқ маҳалласи ҳудудидаги газ қўйиш шохобчаси атрофидаги зовурга кўп қаватли уйларнинг оқава сувлар чиқарилаётгани тўғрисидаги мурожаат вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига 29 август куни ишонч телефони орқали келиб тушган.

Ушбу мурожаат бошқарманинг 31 августдаги хати орқали вилоят «Оқавасув» унитар корхонаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг вилоят бошқармасига амалдаги тартибларга мувофиқ зарурий чораларни кўриш учун юборилган.

Шунингдек, бошқарманинг назорат инспекцияси, Сув-ер ресурслари ва ер ости ресурсларини муҳофаза қилиш бўлими ва туман бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, мурожаатни ўрганиш ишлар бошланганлиги маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бўзсув каналининг Зангиота туманининг Токзор маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмига заҳарли канализация сувлари оқизилаётгани тўғрисидаги видеомурожаатга Экология қўмитаси муносабат билдирганди.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео