Камчаткада вулқонга кўтарилаётган сайёҳлар ҳалок бўлди

Россиянинг Камчатка ярим оролидаги Ключевск вулқонига кўтарилаётган 6 нафар сайёҳ ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум бўлишича, 10 нафар сайёҳ ва икки йўлбошчидан иборат гуруҳ 30 август куни саёҳатга чиққан. 3 сентябрь куни тўққиз киши Ключевск вулқонига чиқишни бошлаган, уч киши 3,3 минг метр баландликдаги лагерда қолган. Вулқонга кўтарилган олти нафар альпинист ҳалок бўлган.

Қутқарувчилар Уст-Камчатский областига қидирув-қутқарув операциясини ўтказиш учун етиб келга. Улар 3,3 минг метр баландликда қўниши режалаштирилган эди, бироқ шамол тезлиги 30 метр/секундга яқин бўлгани сабабли улар қўна олмаган.

Бир неча соатлик фарқ билан иккита уриниш амалга оширилган бўлсада, имкони бўлмаган. Об-ҳаво шароитига қараб, 5 сентябрь куни эрталаб Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ми-8 вертолёти қидирув-қутқарув гуруҳи ходимларини етказиб беради. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Покистон ҳукумати июнь ўрталаридан бери мамлакатда кузатилаётган сув тошқини ҳодисаларини «иқлим ҳалокати» деб атаб, фавқулодда ҳолат жорий этганди. Миллий Табиий офатларни бошқариш бошқармаси муссон ёмғирлари қурбонлари сонининг 1033 нафарга етганини маълум қилфан.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди