Наманганда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — фото

Наманган шаҳрида 4 август куни «ИЖ» ва 2 та «Damas» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, «ИЖ-2715» ҳайдовчиси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, 2 та «Damas» билан тўқнашув содир этган. Оқибатда учта автомашина ҳам техник шикастланган.

Фото: Наманган Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганларга биринчи ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Наманган Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада юк машинаси ағдарилиб кетиб, йўл четидаги 3 та машинага бориб урилгани, Қашқадарёда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани ва Навоийда чанг бўрони сабаб 3 та машина тўқнашгани ҳақида хабар берилганди.

Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди