Ўзбекистон Ҳиротда жума намози пайтида содир этилган террорчилик ҳаракатини қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги портлаш бўйича расмий баёнот берди. Бу ҳақда вазирлик Telegram каналида хабар берилди.

Фото: «AFP»

Қайд этилишича, Ўзбекистон Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги «Гузаргоҳ» масжидида 2 сентябрь куни жума намози пайтида содир этилган ҳамда тинч аҳоли орасида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлиши ва жароҳатланишига сабаб бўлган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралайди.

Бу каби қабиҳ ҳаракатлар Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши баробарида, мамлакатда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ҳамда миллий тотувликнинг ўрнатилишига тўсқинлик қилади. «Ҳалок бўлганларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаймиз», дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Ташқи ишлар вазирлиги Кобул масжидида содир этилган терактни қоралаганди. Ўзбекистон 17 август куни Кобулдаги масжидлардан бирида шом намози вақтида содир этилган портлаш оқибатида кўп сонли инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилган.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео