«Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Устюрт регионидаги гелогия-қидирув ва қазиб чиқариш ишлари ҳолати ўрганилмоқда

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конлар ва қудуқларда табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолати ўрганилиши давом этмоқда.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

Ўрганиш ишларининг навбадаги кунида Устюрт регионида углеводородлар захирасини ўстириш Дастури доирасида олиб борилаётган бурғилаш ишларини назорат қилинди.

Жумладан, «Ғарбий Қуйи Сургил» конидаги 3-, 4-сонли ва «Қуйи Сургил кони» 8, 10-сонли излов қидирув қудуқларида олиб борилаётган бурғилаш ишлари билан яқиндан танишилди ҳамда захираларни ўстириш борасидаги ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли мутахассисларга кўрсатмалар берилди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

Шундан сўнг «Қуйи Сургил» конидаги «Ўзнефтгазбурғилаш ишлари» МЧЖ томонидан бурғиланаётган 26-сонли ва ERIELL компанияси томонидан бурғиланаётган 23, 24-сонли ишлатиш қудуқларидаги бурғилаш ишлари билан танишиб чиқилди.

Кондаги 16-сонли қудуқда олиб борилаётган мураккаб таъмирлаш ишлари жойидан ўрганилди. Ўрганишлар давомида қудуқларни бурғилаш ва таъмирлаш ишларини олиб бораётган пудратчи ташкилотлар билан мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилиниб бошқарма ва тегишли департамент бошлиқларига ишларни қисқа муддатларда якунлаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

Бундан ташқари, бошқармага қарашли технологик объектларда, жумладан “Арслон газни комплекс тайёрлаш қурилмаси”да 1 та қўшимча қуввати кунига 3 млн. куб метр газни комплекс тайёрлаш вазифасини бажарувчи технологик тармоқни қуриш лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлари ҳам жойидан кўриб чиқилди.

Олдин қабул қилинган қарорларга асосан ушбу технологик тармоқни қуриш учун зарур бўлган технологик ускуна ва аппаратларни Муборак ва Шўртан бошқармалари ички имкониятлардан ажратиш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунгача етказиб берилган технологик аппаратлар учун темирбетон пойдеворларни қуйиш ишлари бошланган.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

Ўз навбатида, технологик аппаратларни ички кўрикдан ўтказиш, босим остида синаб ўрнатишга тайёрлаш ишлари давом эттирилмоқда. Қурилиш ишларини кўздан кечириш давомида қолган технологик аппаратлар, пўлат қувурлар, қувур арматуралари ва бошқа зарур материал-техник ресурсларни етказиб бериш, қурилиш ишларини янада жадаллаштириш бўйича пудратчи ташкилот вакилларига ва масъулларга кўрсатмалар берилди.

2022 йилнинг январ-август ойларида Устюрт бошқармаси бўйича 3 063,3 млн. куб метр табиий газ ва 29,2 минг тонна газ конденсати қазиб олиниб, газ қазиб чиқариш ўткан йилга нисбатан 127% ни ташкил этди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

Бу кўрсаткичларга эришиш учун 2022 йилнинг ўтган даврида табиий газ қазиб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлашга қаратилган жами 36 та геолого-техник тадбирлар амалга оширилди.

Бунда 10 та янги газ қудуқлари бурғилашдан ишга туширилди, 23 та мавжуд газ қудуқларида капитал таъмирлаш ва интенцификация ишлари олиб борилди ҳамда 3 та технологик объектлар ишга туширилди. Чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига қўшимча 523,4 млн куб метр табиий газ, 13,1 минг тонна газ конденсати қазиб чиқарилди.

Бошқарув раиси ташриф давомида гарчи барча масалага танқидий ёндошган бўлса-да, қўлга киритилган натижаларни ҳам алоҳида эътироф этиб, барча ишчи-ходимларнинг бу борадаги меҳнатини қадрлашини билдирди. Ишчи-ходимлар билан «Нефть ва газ саноати ходимларининг касб байрами» муносабати билан Бошқарув раисини тушликка таклиф қилишди ва самимий суҳбат қурилди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

Ишчи гуруҳ ўрганишлари натижасида, 2022 йил йил якуни билан газ қазиб чиқаришни кўпайтириб умумий қазиб чиқаришни 5,0 млрд.куб.м га етказиш учун геолого-техник тадбирлар доирасида 19 та ишлатиш қудуқлари бурғилашдан ишга тушириш белгилаб олинди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

Ўз навбатида, 24 та қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиши, 2 та технологик объектлар ишга туширилиши ҳамда бунинг натижасида, қўшимча тарзда 482,5 млн куб метр табиий газ ва 6,3 минг тонна газ конденсати қазиб чиқарилиши режалаштирилди.

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди