Қашқадарёда эркак 4-қаватдан йиқилиб тушиб, ҳалок бўлди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган 2-сонли ётоқхонада 3 сентябрь куни 35 ёшли эркак 4-қаватидан тушиб кетиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар берди.

Фото: «Nasafnews»

Маълум қилинишича, ётоқхонанинг 4-қаватидаги уйлардан бирида яшовчи 1987 йилда туғилган эркак М.Н. қўшнилари билан жанжаллашиб қолган. Қўшнилар унга тиғли буюмлар билан жароҳат етказган. Фуқаро эса ўзини ҳимоя қилиш мақсадида уйига кириб, устидан қулфлаб деразадан дарахтга сакрамоқчи бўлган вақтида қулаб тушиб воқеа жойида ҳалок бўлган.

Шунингдек, ётоқхонанинг биринчи қаватида маҳалла идораси ва ҳудуд профилактика инспектори хонаси жойлашган. Ҳозирда марҳум яшаган хонадон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан муҳрланган. Ҳудуд профилактика инспектори воқеа юзасидан ҳозирда прокуратура органлари томонидан тергов олиб борилаётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 1,5 яшар бола 11-қаватдан тушиб кетиб, ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик 6 ёшли бола 4-қаватдан тушиб кетганди.

Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Янгиликлар9:55 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди
Янгиликлар9:40 | 30.11.22
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди