Самарқандда 61 ёшли аёлни зўрлашда гумонланган эркак ушланди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 1961 йилда туғилган аёлни номусига текканликда гумонланиб, тергов органларидан яшириниб юрган 1986 йилда туғилган К.Д. қидирув тадбирлари натижасида қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Вилоят ва туман ички ишлар тезкор ходимлари томонидан олиб борилган кенг қамровли қидирув тадбирлари натижасида ушбу шахс дастлаб, Жиззах вилояти Зарбдор туманида, кейинчалик Арнасой туманида яшириниб юргани тўғрисида маълумот олинган.

Ушбу шахсни топиш юзасидан тезкор қидирув ҳаракатлари олиб борилди ва у Арнасой туманида жойлашган кўл ортиларидаги чекка бир ҳудудида яшириниб юрган вақтда ИИБ ходимлари томонидан қўлга олиниб, қонун устувор жазо муқаррарлиги таъминланди. У айни пайтда Пастдарғом тумани ИИБга олиб келинган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, ушбу шахсга нисбатан 2022 йилнинг 12 март куни Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилганди. Сиртдан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 9 июль куни геолог аёлни зўрлаган эркак қўлга олинганди. Эркак Елагин оролидаги Марказий маданият ва истироҳат боғи қўриқчилари томонидан ушланган. У 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси экани маълум бўлган. Эркак ҳодиса куни воқеа жойидан қочиб кетган, бироқ тез орада хавфсизлик ходимлари томонидан ушланиб, полицияга топширилган.

Ўзбекистонда диплом маълумотларини электрон шаклда олиш йўлга қўйилди
Жамият20:40 | 1.10.22
Ўзбекистонда диплом маълумотларини электрон шаклда олиш йўлга қўйилди
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Жамият20:30 | 1.10.22
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди