АҚШда бортида одамлар бўлган самолёт океанга қулаб тушди

АҚШнинг Вашингтон штатидаги Сиэтл шаҳри яқинида 5 сентябрь куни самолёт Тинч океанига қулаб тушди. Бу ҳақда «CNN» хабар берди.

Фото: «CNN»

Маълум қилинишича, самолёт бортида тўққиз киши, жумладан, бир бола бўлган. Воқеа жойига соҳил хавфсизлик хизмати қидирув ишларини олиб бориш учун қутқарув вертолётлари, қайиқлари ва самолётларини жўнатган. Қутқарувчилар бир кишининг жасадини аниқлаган.

«Бир киши ўлик ҳолда топилди, саккиз киши бедарак йўқолган», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳозирда қидирув ишлари давом этмоқда.

Аввалроқ Хитойда бортида 133 киши бўлган самолёт қулаб тушганди. Шунингдек, АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида самолёт «Whiteman» аэропорти яқинидаги темир йўлга қулаб тушгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди