Бухородаги банкоматлардан бирида ёнғин чиқди

Бухоро шаҳри Дўстлик маҳалласида 4 сентябрь куни «Тенге» банкка тегишли банкоматларда ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz» / Иллюстратив

Маълум қилинишича, соат 20:14 да банкоматларда ёнғин чиққанлиги тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик диспетчерига хабар келиб тушган. Ёнғин оқибатидақурилманинг 24 квадрат/метр том ва девор пластик қопламалари ёнган. Воқеа жойига 2 та қутқарув автоэкипажлари жалб этилиб, соат 20:17да етиб борган ва 20:28да тўлиқ ўчирилган.

Шунингдек, ёнғиндан банкоматлар қурилмасининг 20 квадрат/метр майдони ва «Тенге» банкга қарашли банкоматлар тўлиқ (4 дона) сақлаб қолинган. Бирламчи маълумотга кўра ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби электр симларининг қисқа туташуви деб тахмин қилинмоқда. Ҳозирда моддий зарари аниқланмаган. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёдаги банк шохобчасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Қарши шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимига Ислом Каримов кўчасида жойлашган Халқ банки филиалига қарашли кичик шохобчада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Шундан сўнг 2-ёнғин-қутқарув қисмидан 2 та бўлинма воқеа жойига етиб борган ва ёнғинни соат тахминан 11:15 атрофида тўлиқ ўчирган.

Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Жамият, Тошкент ш.13:14 | 6.10.22
Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади