ДХХ Тошкент ва Сурхондарёда 95 кг гиёҳванд моддаларни мусодара қилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди, деб хабар беради ЎзА.

Фото: ЎзА

Жумладан, Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудида «Matiz» русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган 2 нафар хорижий фуқарога тегишли 23 килограмм 52 грамм опий ва 30 килограмм 122 грамм гашиш гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Маълум бўлишича, ушбу гиёҳванд моддалар афғонистонлик наркокурерлар томонидан контрабанда йўли билан мамлакатга ўтказилган.

Бошқа бир ҳолатда эса муқаддам хорижда оғир жиноят содир этгани учун қамоқ жазосини ўтаган, Денов туманида яшовчи56 ёшли фуқаро бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомашина Термиз шаҳрида тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Натижада, унда ҳам афғонистонлик наркосавдогарлар томонидан юборилган 39 килограмм 520 грамм гашиш моддаси борлиги маълум бўлган.

Учинчи ҳолатда эса Денов шаҳрида яшовчи, муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланган, 55 ёшли шахс ўзининг яшаш хонадонида 2 килограмм 396 грамм опий моддасини келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланган ҳамда ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинган.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 25 килограмм 448 грамм опий ва 69 килограмм 642 грамм гашиш гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйгани, Самарқандда 5 килограмга яқин гиёҳванд моддалар айланмаси тўхтатиб қолингани тўғрисида хабар берилганди.

«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди