Фарғона ЙҲХБда аёлнинг соғлиғи ёмонлашди, ўғли эса ўзига тан жароҳати етказишга уринди — видео

Фарғона вилояти ИИБ Қўқон шаҳар ИИБ ЙҲХБда бир фуқаро ўзига тан жароҳати етказгани акс этган видеога муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳар Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимида бир аёлнинг соғлиғи ёмонлашгани ва яна бир фуқаро эса ўзига тан жароҳати етказаётган ҳолати акс этган видео тасвир тарқалди.

Ушбу ҳолат ўрганилганда, 1 сентябрь куни Қўқон шаҳар Усмон Носир кўчасида ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилган «Matiz» русумли транспорт воситаси ҳайдовчисининг психотроп модда таъсирида эканликда гумонланиб, тиббий текширувга таклиф этилгани аниқланган. Бироқ ҳайдовчи тиббий текширувдан бош тортган ва ҳолат юзасидан ЙПХ инспекторлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 136-моддасига (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

5 сентябрь куни ушбу «Matiz» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ва унинг онаси Қўқон шаҳар Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимига келиб, ушбу маъмурий баённомага эътироз билдирган ва транспорт воситасини жарима майдонидан чиқариб беришни сўраган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан юқоридаги ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар суд органига кўриб чиқиш учун юборилиши ҳамда қонуний қарор қабул қилиниши тушунтирилганда, ҳайдовчининг бундан жаҳли чиқиб, ўзига тан жароҳати етказган ва онасининг соғлиги ёмонлашган.

Ушбу фуқароларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада қоидабузарлигини тасвирга олиб тарқатган ҳайдовчиларга чора кўрилгани, Тошкентда тузган баённомаси асоссиз деб топилган ЙПХ ходимига ҳайфсан берилгани маълум қилинганди.

«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади