Фарғонада интенсив боғ учун 22 гектар ер олиб бермоқчи бўлганлар ушланди

Фарғона ва Риштон туманларида ер майдонларини ноқонуний сотилишининг олди олинди, деб хабар беради Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департаментМаълум қилинишича, департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда А.Ф. исмли шахс ва бошқалар тадбиркор А.нинг ишончига кириб, унга Фарғона тумани «Қўрғонтепа» МФЙ ҳудудидан 22 гектар экин ер майдонини интенсив боғ ташкил этиш учун олиб беришни ваъда қилгани аниқланган. Бунинг эвазига улар 68 минг долларни қўлга киритган бўлиб, олган пуллари ҳисобидан 500 долларни қайтаргани процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Бундан ташқари, А.Ф. бошқа бир фуқаро Д.га Фарғона туманидан 10 гектар экин ер майдони олиб бериш эвазига 10 минг долларни қўлга киритиб, шундан 5,7 минг долларни қайтармасдан келаётгани аниқланган.

Риштон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса Р.М. исмли шахс ва бошқалар «Д.» фермер хўжалигига қарашли 10 сотих экин ер майдонини ҳужжатларни сохталаштириш орқали фуқаро Ж.нинг номига турар-жой сифатида кадастр йиғма жилди расмийлаштириб бергани аниқланган.

Шунингдек, Р.М. фуқаролар Б. ва А.нинг ишончига кириб, уларга танишлари ёрдамида туман ҳудудидан уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиб бериш эвазига 100 миллион сўм ва 6 минг долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ ДХХ ер ажратиб бериш учун 6,5 минг доллар олган Поп тумани ҳокимининг собиқ ўринбосарини қўлга олгани, Тошкент вилоятида 3,7 гектар ерни 250 минг долларга сотмоқчи бўлган эркак ушлангани, Бухорода пора эвазига 50 гектар ер олиб бермоқчи бўлган муҳандис ва бош мутахассис қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди