«Германия Россияга гибрид уруш эълон қилди» — Медведев

Германия ўз ҳаракатлари билан Россияга нисбатан душманлик қилмоқда, аслида унга қарши гибрид уруш эълон қилган. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Расмий Россияга қарши санкциялар ва Украинага қуроллар етказиб берилаётганини бунга мисол қилиб келтирган.

«Германия: а) дўстона бўлмаган давлат, б) бутун Россия иқтисодиёти ва унинг фуқароларига қарши санкциялар киритди, c) Украинани Қуролли кучларимизга қарши ўлдирадиган қуроллар билан таъминлади. Бошқача айтганда, Россияга қарши гибрид уруш эълон қилди», — деган Медведев.

Унинг фикрича, бундай ҳаракатлар Германия Россиянинг душманига айланиб бораётганидан далолат беради. Медведев Германия канцлери Олаф Шольцнинг Россия энди ишончли энергия етказиб берувчи эмаслиги ҳақидаги сўзларидан кейин бу баёнотни берган.

Аввалроқ Дмитрий Медведев Қозоғистонни «сунъий давлат» деб атаганди ва республика ҳақида ёзилган постига муносабат билдирганди. Шунингдек, у Қримни тан олмаслик ва унга ҳужум қилиш оқибатини айтганди.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди