16:49 | 05.09.22 144

Лиз Трасс Буюк Британия бош вазири бўлди

Унинг номзодини партиянинг 81 326 нафар аъзоси қўллаб-қувватлаган

Лиз Трасс Буюк Британия Консерватив партияси раҳбари этиб сайланди, у мамлакатнинг янги бош вазир бўлди. Бу ҳақда «The Washington Post» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, Трасснинг номзоди олтинчи овоз беришда Консерватив партиянинг 81 326 нафар аъзоси томонидан қўллаб-қувватланган. Унинг рақиби, собиқ молия вазири Риши Сунакка 60 399 киши овоз берган..

Эндиликда, Лиз Трасс Консерватив партия етакчиси лавозимида Борис Жонсон ўрнини эгаллайди.

Яқин кунларда Борис Жонсон қироличага Бош вазир лавозимидан истеъфога чиққани ҳақида ҳисобот бериши ва Трассни ўзининг «вориси» сифатида тақдим этиши керак. Трасс қиролича билан учрашувдан сўнг расман бош вазир бўлади.