Ўзбекистон маҳаллий корхоналарнинг қанча маҳсулотини экспорт қилаётгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 774 та корхонанинг 95 турдаги 4,2 миллион долларлик маҳсулотлари 37 та хорижий давлатга экспорт қилинди. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ўтган давр мобйнида маҳаллий корхоналар томонидан халқаро стандартлар асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда кўмаклашиш мақсадида, амалдаги стандартлаштириш тартиблари соддалаштирилган. Халқаро талаблар билан уйғунлашган 7 763 та стандарт қабул қилиниб, 7 968 таси қайта кўриб чиқилган, натижада стандарт сони 19 543 тага етказилган.

Шунингдек, «E-Fond» портали жорий қилиниб, стандартларни харид қилиш ва актуаллаштириш жараёнлари тўлиқ онлайн шаклда амалга оширишга эришилган ва 24 мингдан ортиқ стандарт жойлаштирилган. Маҳаллий корхона ва ташкилот мутахассисларнинг стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология йўналишларида ўқув ихтисослик бўйича 109 та курс ташкил қилиниб, 4774 нафар мутахассисларнинг соҳа бўйича малакалари оширилган.

Бундант ашқари, енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи тўқимачилик саноати корхоналарида «OEKO-TEX» халқаро стандарти жорий қилиниб, уларнинг сони 70 тага етказилган. 33 та корхонага Европа Иттифоқи мамлакатларининг бозорига киришда талаб этиладиган «SE» маркировкаси олиниб, маҳаллий маҳсулотларни Европа Иттифоқи давлатлари бозорларига экспорт қилиш имконияти яратилган. Маҳалла-корхонабай ишлаш тизимида вилоятларнинг барча туманлардаги 3 мингга яқин маҳаллада 4 394 та корхонага амалий ёрдам кўрсатилган.

«Натижада 774 та корхонанинг 95 турдаги 4,2 млн долларлик маҳсулотларини 37 дан ортиқ хорижий давлатларга экспорт қилинишига эришилди. Ҳудудлардаги 908 та йирик экспортчи ва 5 мингдан ортиқ янги ташкил этилаётган корхоналарни стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларидаги муаммолари ўрганилиб, муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашиш механизми йўлга қўйилди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистонда қайси ҳудуд мева ва сабзавотлар экспортида етакчи экани, мамлакат қайси давлатга энг кўп оёқ кийим экспорт қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди