Ўзбекистонда 7 ойда йўл қурилишида қоида бузган юздан ортиқ мансабдорга чора кўрилди

Ахборот ва Оммавий Коммуникатсиялар Агентлигида 5 сентябрь куни Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Комилжон Шамсиддинов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Фото «Bugun.uz»

«Ўзйўлинспекция» томонидан йилнинг январь-июль ойлари давомида – йўл қурилиши объектлари, сунъий иншоотлар  ҳамда йўл-қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши ўрганилиб, 3155 та объектда назорат ўтказилди.

Натижада 5846 та қоида бузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш учун буюртмачи, пудратчи, лойиҳачи ва сақловчи ташкилотларга – 3590 та бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди. 3026 та кўрсатмадаги қоида бузилишлар бартараф этилди. Қолган 564 та кўрсатманинг ижроси ҳам қатъий назоратга олинган.

Шунингдек, инспекция томонидан етти ой ичида 139 та ҳолат бўйича умумий суммаси қарийб 6 млрд. 132 млн. сўмлик сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмини тўловдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабномалар киритилди. Шундан 4 млрд. 203 млн. сўмлик 92 та талабнома ижроси таъминланди. Содда қилиб айтганда, шунча миқдорга баҳоланган, лекин амалда сифатсиз бажарилган қурилиш ва таъмир ишлари пудратчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида қайтадан бажарилди.

Йўл қурилиш обектларида қўпол қоидабузилишларга йўл қўйган ва давлат инспекторлари томонидан берилган кўрсатмаларни муддатида бартараф этмаган мансабдор шахсларга нисбатан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг керакли моддаларига кўра 134 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди. 120 та баённома бўйича 175 млн. 410 минг сўмлик жарима қўлланди.

  • «Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси» буюртмаси бўйича:
  • Сурхондарё вилоятидаги «М-39 автойўлидан – Шеробод шаҳрига кириш» автомобиль йўлининг 0-6 км қисмини реконструкция қилиш, Наманган вилоятидаги 4Р-120 «Исковот–Косонсой–Туракурғон–Жомашуй–Сойбуйи–А373» автомобил йўлининг 49-55 км қисмини реконструкция қилиш объектларида;
  • «Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» ДУК буюртмаси билан:
  • «Урганч шаҳар Ал-Беруний кўчасини – Шерозий кўчасидан Ғ.Ғулом кўчасигача – қарийб 1 км кисмини қайта қуриш» объектида, Паҳлавон Маҳмуд кўчасининг 0,9 км қисмини тўла таъмирлашда;
  • «Тошкент вилояти минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» ДУК буюртмаси билан:
  • Янгийўл шаҳридаги «Самарқанд» кўчасини мукаммал таъмирлаш объекти бўйича ва бошқа буюртмачиларнинг қатор объектларида ишлар сифатсиз бажарилиб, йўлсозлик қонун-қоидаларига риоя қилинмасдан, қўпол хатоларга йўл қўйилган.

«Ўзйўлинспекция» томонидан ҳозир саналган ва бошқа ўнлаб объектлардаги камчиликлар тўлиқ бартараф этилгач, уларни фойдаланишга топшириш бўйича буюртмачи корхоналарга кўрсатмалар берилди.

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади