8:53 | 05.09.22 495

Ўзбекистонда кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин

Туш пайти 5 балли магнит бўронлари прогноз қилинмоқда

Ўзбекистонда 5 сентябрь куни туш пайти магнит бўронининг 5 балли фаол босқичи кузатилиши прогноз қилинмоқда. Бу Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар каналида маълум қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ўтган ҳафта қуёшда 24 та кучли қуёш чақнаши кузатилган. Иккита ўта актив зона ривожланган. Қуёш сиртидаги мазкур чақнашлар Ерда магнит бўрони хавфлилик даражасини ошириши айтилган.

Шунингдек, «Ўзгидромет»нинг Метеоинфоком тузилмаси 5 сентябрь куни туш пайти Ўзбекистонда магнит бўронининг G3 даражага эга 5 баллик хавфини эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, август ўрталарида ҳам Ерни яна магнит бўрони қоплаши, Ўзбекистонда кучли магнит бўрони кузатилиши тўғрисида хабар берилганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги магнит бўрони вақтида ҳимояланиш бўйича ўз тавсияларини берганди.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 228
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 108
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 701
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 234
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 452
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 466