Ўзбекистонда ўқитувчи ва тарбиячилар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Ўзбекистонда ўқитувчи ва тарбиячиларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича топшириқ берилди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев Telegram каналида маълум қилди.

Фото: «Вести.uz»

Қайд этилишича, депутат таълим тизими ходимларининг бепул тиббий кўриги масаласида 4 сентябрь куни Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов билан мулоқотда бўлган. Қонунда ушбу тизим ходимлари учун мажбурий тиббий кўрик бепул эканлиги кўрсатилишига қарамай турли сабаблар билан қонун талаби бажарилмай, ходимлар ўз ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтиб келгани таъкидланган.

Кушербаев шу масалада Соғлиқни сақлаш вазири, Халқ таълими вазири, Молия вазири, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири номига депутатлик сўровини ҳам киритган.

Шунингдек, мулоқотда Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари биз кўтарган ушбу масала ўрганилгани ва асосли эканлигини инобатга олиб, зудлик билан вилоятлардаги Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва тиббий марказларга Халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим бошқармаси тизимида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи ва тарбиячиларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича топшириқлар берилганини билдирган.

Шу билан бирга, молиявий масалаларни ҳал этиш ҳақида Вазирлар Маҳкамаси томонидан Молия вазирлигига тегишли топшириқ ҳам берилган. «Энди ўқитувчи ва тарбиячиларни тезроқ бепул тиббий кўрикдан ўтишга чақирамиз», — деди Расул Кушербаев.

Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди